8 Август 2022 йил 323

Қумқўрғонлик фуқароларнинг мурожаатлари сайёр қабулда ўрганилди

Жорий йилнинг 3 август куни Қумқўрғон туманидаги Янги шаҳар маҳалласида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Шодиев ҳамда Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ижобий ечим топиш учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда “Янги шаҳар” махалласида яшовчи фуқаролар ҳамда мутасади ташкилотлар иштирок этиб, 24 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари қайд этилди. Ушбу фуқаролардан 14 нафарининг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тегишлилиги бўйича ташкилотларга йўлланди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида узоқ йиллардан буён Қумқўрғон туманида истиқомат қилиб келаётган 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлиги учун уларга ID картаси танатанали равишда топширилди.

Text to speech