5 Май 2023 йил 345

Қумқўрғонда “Маънавият ойлиги” давомида, уруш фахрийси холидан хабар олинди

2023-йил 5-май куни Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023-йил 11-апрел кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023-йил 29-апрел кунидаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, Қумқўрғон туманининг "Мунчоқтепа" маҳалласида истиқомат қилувчи II-жаҳон уруши қатнашчиси Мусаев Ҳайит бобонинг хонадонида бўлиб, нуронийнинг холидан хабар олинди.

Ушбу учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Ҳ.Пардаев ҳамда туман Ички ишлар тизимида самарали ва фидоийлик билан хизмат қилаётган офицерлар қатнашиб, уруш фахрийси билан дилдан суҳбат қуришди.

Text to speech