Қумқўрғонда “Маънавият ойлиги” давомида, шоир ва ижодкор билан учрашув ташкил этилди
2023 йил 4 май куни Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунидаги "2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори, Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 29 апрел кунидаги 39-сон Фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси билан ҳамкорликда маънавий-маърифий, ижодий учрашув ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, "Жануб посбони" газетаси бош муҳаррири, шоир Ж.Анаров, Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Ҳ.Пардаев ҳамда туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирок этишди.
Тадбирда шоирнинг қаламига мансуб шеърий асарлар тингланиб, ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида маълумотлар берилди.