Қумқўрғонда безорилик қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
Қумқўрғон туманида 2023 йил 16 январь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, 6 январ куни Жарқўрғон туманида яшовчи, Р.Рустам (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 11-30 ларда, Қумқўрғон тумани “Бешқаҳрамон” маҳалласида жойлашган савдо мажмуа ёнида, Қумқўрғон туманида яшовчи, Ж.Жавоҳир ўзаро келишмовчилик оқибатида қўли билан юзига уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. Р.Рустамнинг олган тан жароҳати Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати деб баҳоланган. 16 январь куни Ж.Жавоҳирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати