22 Апрел 2022 йил 390

Қумқўрғонда, автомобил йўловчисининг ёнидан гиёҳванд модда борлиги аниқланди

Қумқўрғон туманида 2022 йил 5 апрел куни соат 18:10 ларда, туманнинг “Сурхон соҳили” маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Денов туманида яшовчи, Г.Мўмин (исм шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги Ваз 2106 русумли автомашинаси тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш вақтида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Денов туманида яшовчи, 1995 й.т. Т.Қобилнинг ёнидан 7 (етти) дона спички ёзувли гугурт қутиларга жойланган соф вазни 32.51 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 11 апрель куни Т.Қобилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech