7 Ноябр 2022 йил
815
Қумқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддаси савдосига чек қўйилди
Қумқўрғон туманида 2022 йил 29 октябр куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳидан тушган ҳужжатларга кўра, 28 октябр куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкорлигида туманнинг “Бешқахрамон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу туманда яшовчи, В.Шерали (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга 150.000 (бир юз эллик минг) сўмга соф оғирлиги 0.40 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланган. 29 октябр куни В.Шералига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати