25 Январ 2023 йил
310
Қумқўрғон туманида озиқ-овқат хавфсизлиги ўрганилди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳудудида фаолият олиб бораётган “Озиқ-овқат” бозорларида, савдо шахобчаларида нарх наволарни сабабсиз сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш, сифатли маҳсулотлар сотилишини назоратга олиш мақсадида, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи майор А.А.Худойбердиев томонидан текширувлар ўтказилиб, савдо сотиқ билан шуғулланувчи савдогарлар билан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида озиқ-овқат махсулотлари ярмаркасини ташкиллаштириб, фуқароларнинг аномал совуқ шароитдан беталофат чиқиши, яшаш шароитини яхшилаш бўйича тегишли ташкилот масъулларига кўрсатмалар ҳам берилди.