30 Январ 2023 йил 189

Қумқўрғон тумани ИИБда Қарор мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 январь куни Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил  профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли Қарори билан бўлим сержант ва офицерларига тарғибот ишлари олиб борилди.

Ушбу тарғибот ишида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Бобоназаров,  туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Ҳ.Пардаев ҳамда туман Ички ишлар тизимида самарали ва фидоийлик билан хизмат қилаётган офицер ва сержантлар қатнашдилар.

Шундан сўнг тадбир сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари томонидан туман Ички ишлар бўлими Маънавият ва маърифат хонасида ташкил этилган кутубхона учун бадиий китоблар совға қилинди.

Text to speech