Қумқўрғон тумани ИИБда янги “Кутубхона” фойдаланишга топширилди
2023-йил 14-июл куни Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими биносида янги ташкил этилган “Кутубхона”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли Қарори ижроси юзасидан Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурходарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Китоб инсон маънавиятининг инъикоси" номи остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник О.Жиянов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурходарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, майор Ҳ.Пардаев ҳамда Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлимининг офицер ходимлари иштирок этди.
Бугунги кунда ушбу зиё масканида 500 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара китоблари жой олган бўлиб, ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаси билан биргаликда китоблар мутоаала қилишга меҳр қўйишлари билан ўзларининг дунёқарашларини янада бойитишга хизмат қилади.
Зеро, "Китобсиз - юксак маънавиятга ва тараққиётга эришиб бўлмайди".