20 Апрел 2022 йил 340

Қумқўрғон тумани ички ишлар органлари ходимлари “Маънавият ойлиги” давомида ҳам зиёрат ҳам саёҳат қилишди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги фармойишига асосан 2022 йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш–олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги”да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” давомида, туман ИИБ ходимлари Термиз тумани ҳудудида жойлашган Ал-Ҳаким ат-Термизий ҳамда Шеробод туманида жойлашган Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳларида бўлишиб, буюк зотларнинг ҳақларига дуолар қилишиб, уларнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишишди.
Қилинган зиёрат ортидаги саёҳат давомида, Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳида қад ростлаган музейдаги қадимий экспонатлар билан ҳам яқиндан танишиб, буюк ўтмишимиз ҳақида бир олам таассуротлар орқали билимларга эга бўлишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech