Умумхалқ ҳайрия ҳашарида ички ишлар ходимлари ҳам фаоллик кўрсатишди
Янгиланиш, ёшариш фасли баҳор фасли юртимизга кириб келиши билан эрта тонгдан бободеҳқонларимиз қўлларига кетмонларини олишиб, халқимизнинг ризқ насибасини етиштириш илинжида далаларда кетмон урушади. Дарахт куртакларига кўз тиккан боғбонларимиз эса шириндан шакар мевалардан мўл ҳосил олиш учун дарахтларга шакллар бериб, уларни ҳар хил касалликларга чалинмасликларининг олидини олиш мақсадида, дарахтларга ишловлар беришади.
Баҳор фаслининг илк кунларида “Наврўз” нафасининг ифори дилларга қувонч ва шодлик олиб келиши, одамларнинг қалбини чароғон этади. Бундай дамларда халқимиз ўз яшаш уйлари, кўчалари-ю, гузарларини, супуриб сидиришга, баҳор ёмғирларида ҳосил бўладиган сувлари ариқ ва зовурларда равон оқиши учун уларни ковлаб, ҳар хил чиқиндилардан тозалашга киришади.
Бу юмушларни халқимиз, биргалашиб ҳашар уюштириб уюшқоқлик билан амалга оширишади.
Мамлакатимизда “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, шаҳар-туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳам халқ ҳашари эрта тонгдан уюшқоқлик билан ташкил қилиниб, барча ходимлар ўз хизмат хоналаридан тортиб, маъмурий биноларнинг атрофларини супуриб сидиришди. Манзаралари дарахт ва гулларга шакллар берилиб, дарахтлар оқланди, майдон ва атроф ҳудудлари бегона ўт-ўланлардан, чиқиндилардан тозалашди.
Ёши ўтиб, ўз ҳуснини йўқотиб қуриб қолган дарахтлар олиб ташланиб, ўрнига янги дарахт ва гул ниҳоллари экилди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида, гигиена талабларига амал қилган ҳолда ходимлар спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган футболь ўйингоҳи ҳамда спорт мажмуасида ҳам хашар уюшқоқлик билан ўтказилиб, футбол майдони чимларига ишлов берилиб, спорт анжомлари ва жиҳозлари алоҳида тозаланиб ювилди.
Вилоятимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ ҳайрия ҳашари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати