29 Ноябр 2023 йил 1081

Қумўрғон туманида “Зўравонликка қарши 16 кунлик” тадбирига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан “25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” эълон қилинган.

2023 йилнинг 25 ноябрь кунидан 10 декабрь кунигача “Зўравонликка қарши 16 кунлик” туркум тадбирларини ташкил этиш мақсадида Қумқўрғон туманида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Аҳоли ўртасида хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган туманнинг “Боғаро” маҳалласида жойлашган 70-сонли мактабда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу давра суҳбатида туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лейтенант М.Эшмуродова, маҳалла хотин-қизлар фаоли Б.Қодирова, мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Х.Рахмонова ҳамда мактаб Хотин-қизлар раиси Н.Ғаппоровалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Шунингдек тадбир давомида ўқувчи қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, эрта никоҳга чек қўйиш бўйича зарур тушунчалар бериб ўтилди.

Давра суҳбати якунида мактаб биносига ишонч телефонлари ёпиштирилиб, йиғилганларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Text to speech