1 Август 2024 йил 325

Қумқўрғон туманида “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида Сайёр қабул ташкил этилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллалар даражасида аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ечимини топиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий тарафлама қўллаб-қувватлашнинг манзилли тизимлари ишлаб чиқилган бўлиб, бу орқали фуқаролар яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсад қилинган. Жорий йилнинг 10-июл кунидан 10-август кунига қадар вилоятимизда “Низолашаётган оилаларнинг муаммоларини ўрганиш” мақсадида сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай қабуллардан бири вилоятимизнинг Қумқўрғон туманида ташкил этилди. Сайёр қабул аввалида, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова ва вилоят ИИБ хотин қизлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Ишимовалар иштирок этиб, туманнинг криминоген ҳолатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Сайёр қабул давомида, туманда истиқомат қилувчи нотинч-низоли ажрим ёқасидаги ҳамда шаръий никоҳдаги оилалар ўрганилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, муаммоларини ижобий томонга ҳал қилиш чоралари кўрилди. Сайёр қабул сўнгида, йиғилганларга маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва патронаж ҳамширалар иштирокида, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилалардаги хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини қайта тиклаш борасида тегишли йўриқнома ва кўрсатмалар берилди.

Қумқўрғон туманида “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида Сайёр қабул ташкил этилди.

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллалар даражасида аҳоли муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ечимини топиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий тарафлама қўллаб-қувватлашнинг  манзилли тизимлари ишлаб чиқилган бўлиб, бу орқали фуқаролар яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсад қилинган.

Жорий йилнинг 10-июл кунидан 10-август кунига қадар вилоятимизда  “Низолашаётган оилаларнинг муаммоларини ўрганиш” мақсадида сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай қабуллардан бири вилоятимизнинг Қумқўрғон туманида ташкил этилди. Сайёр қабул аввалида, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова ва вилоят ИИБ хотин қизлар бўлими бошлиғи

подполковник Ў.Эшимовалар иштирок этиб, туманнинг криминоген ҳолатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Сайёр қабул давомида, туманда истиқомат қилувчи нотинч-низоли ажрим ёқасидаги ҳамда шаръий никоҳдаги оилалар ўрганилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, муаммоларини ижобий томонга ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул сўнгида, йиғилганларга  маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва патронаж ҳамширалар иштирокида, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оилалардаги хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини қайта тиклаш борасида тегишли йўриқнома ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech