Қумқўрғон туманида спортнинг волейбол тури бўйича, “Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Спортнинг волейбол тури бўйича туман-шаҳарлардаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 5-6-синф ўқувчилари ўртасида Сурхондарё вилояти “Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасини ўтказиш тўғрисидаги 2025 йил 7 октябр кунидаги Ўзбекистон Волейбол федерацияси Сурхондарё вилоят бўлими, Сурхондарё вилояти Спорт бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси қўшма Низомига асосан Қумқўрғон туманида “Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” учун волейбол мусобақаси ўтказилди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини
тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилаётган
“Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасига старт берилди.
Мусобақа доирасида 10 та жамоадан
иборат умумтаълим мактабларининг 5-6-синф ўқувчилари (қиз болалар) спортнинг волейбол
тури бўйича туман босқичида ўзаро куч синашди. Беллашувлар жамоавий дўстлик муҳитида
ўтказилди. Мусобақа якунига кўра 3-ўринни туманнинг 54-умумтаълим мактаби, 2-ўринни
19-мактаб жамоалари эгаллаган бўлса фахрли 1-ўринни 21-мактаб жамоаси мутлоқ устунлик
билан қўлга киритди.
Ғолиб жамоаларга Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Мухиддин Амонтўраев томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалари ҳамда кўчма кубок тантанали равишда топширилди.