17 Октябр 2025 йил 77

Қумқўрғон туманида Қўриқлаш бўлими ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди.

Қумқўрғон туманида Қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида ҳудудларда учраётган коррупцион ҳолатлар, унга қарши муросасиз курашиш, шахсий таркиб ўртасида йўл қўйилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар эканлиги, барча ходимлар хушёр ва огоҳ бўлиши лозимилиги таъкидланди. Учрашув давомида йиғилганларга "Коррупция ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари" ҳақида видеоролик намойиш этилди.

Text to speech