23 Июл 2025 йил
414
Қумқўрғон туманида Пробация назоратидаги шахсларга “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Қумқўрғон туман бўлими ҳамда Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳамкорлигида ишсиз фуқаролар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу ярмарка, аввало, камбағалликни қисқартириш ва Пробация
назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Шунингдек, меҳнат ярмарка доирасида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот берилиб, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри суҳбат ўтказилди ҳамда 5 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.