20 Июл 2025 йил
439
Қумқўрғон туманида Пробация назоратидаги шахслар учун “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Қумқўрғон туман бўлими ҳамда Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳамкорлигида ишсиз фуқаролар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу ярмарка, аввало, камбағалликни қисқартириш ва
пробация назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Ташкил этилган меҳнат ярмарка доирасида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри суҳбат ўтказилди ҳамда 5 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.