Қумқўрғон туманида оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуаль ўйини ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга
оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони
ва Ички ишлар вазирининг 2024 йил 9 майдаги ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг 2024 йил
15 майдаги тегишли Фармойишлари ижроси юзасидан, Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи подполковник
О.Жиянов, туман Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда 3-сектор ҳудудида Оталиққа
олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида ёшларнинг жамиятда
муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш ва Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Заковат”
интеллектуаль ўйини ўтказилди.
Муросасиз кечган ўйин якунига кўра фахрли 1
ўринни “Юристлар” жамоаси, 2-ўринни “Адолат” жамоаси, 3-ўринни
“Фемида” жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси
Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг Маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Х.Пардаев томонидан топширилди.