Қумқўрғон туманида оилалар ажримларини камайтириш мақсадига қаратилган семинар ташкил этилди.
Қумқўрғон тумани ҳокимиятида ажримлар
сонини камайтириш мақсадида тумандаги мактаб маънавиятчилари, мактаб психологлари,
оқила аёллар ҳаракати, туман имоми, отинойилари,
тумананлараро фуқаролик судяси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг аёл ходималари
билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди. Семинарда 31 та ишчи гуруҳи тузилиб, улар
тумандаги 61 та маҳаллаларга бириктирилди ва ўрганиши лозим бўлган хонадонлар рўйҳатлари
шакллантирилди
Даставвал йиғилганларга туман
ҳокимияти биносида семинар ташкил этилиб, туманнинг криминоген ҳолати ҳақида сўз
юритилд. Тадбирга вилоят ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
Зулхумор Хидирова ҳамда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ўролтош Эшимовалар ўзларининг
ваколат доирасида йиғилиш қатнашчиларига маълумотлар беришди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган маҳаллаларга юборилиб, улар томонидан
амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тўпланиб, оилаларнинг муаммоларини ўрганиш
ҳамда уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Шундан сўнг масуъллар туманнинг Боғаро, Азларсой ва
Янгишаҳар маҳалаларида яшовчи нотинч, низоли, ажрим ёқасидаги ҳамда шаръий никоҳ
асосидаги оилаларни ўрганиб муаммоларини ижобий ҳал қилиш мақсадида ҳар бири билан
алоҳида профилактик суҳбат ўтказилди.