7 Апрел 2024 йил 567

Қумқўрғон туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида "Маҳалла eттилиги"га ўқув семинар бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туман ҳокимлигининг мажлислар залида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида "Маҳалла еттилиги" иш фаолиятини сифат жиҳатидан тўғри йўлга қўйиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу семинарда маҳаллаларда ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича йўриқномага мувофиқ маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ички ишлар органи таянч пункти (ҳуқуқ-тартибот маскани) профилактика (катта) инспектори, маҳалла раиси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чораларини қўллаш юзасидан кунлик якка тартибда манзилли ишлаш тартиби асосида вилоят ИИБ ва масъул ташкилотлар томонидан тушунтиришлар берилди.

Text to speech