23 Сентябр 2024 йил 186

Қумқўрғон туманида “Барқарор турмуш” профилактик тадбири доирасида, тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 5 сентябр кунидан 5 октябр кунига қадар Республика миқёсида кенг қамровли “Барқарор турмуш” профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирида, Қумқўрғон туманида Оила-турмуш муносабатлари доирасида аёллар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳисобида турган аёллар билан манзилли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам Қумқўрғон туман ИИБ ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда олиб бориш йўлга қўйилган.

Text to speech