15 Декабр 2023 йил 621

Қумқўрғон туманида Афв этилганлар билан учрашув ўтказилди

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан кечиримлилик принципи қўлланилган.

Шулардан 3 нафари қумқўрғонлик фуқаролардир. Қумқўрғон туман ҳокимлигида туман ҳокими Анвар Нормаматов ва туман ИИБ бошлиғи Одил Жиянов томонидан Пробация назоратида турган шахслар билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида уларни жамиятга мослаштириш, фойдали меҳнат билан банд қилиш чоралари кўрилди.

Text to speech