22 Апрел 2024 йил 508

Қумқўрғон тумани ИИБда “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупциявий омилларни кескин камайтириш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 апрел куни Қумқўрғон тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022-йил 3-март кунидаги “Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда коррупциявий омилларни кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, ушбу иллатга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 15 апрелдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш йўналишида раҳбар ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида 2024-йил апрел ойининг учинчи ўн кунлиги Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимининг барча шахсий таркиби томонидан ушбу ойлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида сўз юритилиб, “Коррупцияга қарши курашиш ҳамда коррупциявий омилларни кескин камайтириш” мавзусида Қумқўрғон туман Прокуратураси масъул ходимлари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

Text to speech