Қумқўрғон тумани ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилиши йўлга қўйилган
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил
этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида
ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва барвақт олдини олиш
мақсадида, Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида Қумқўрғон туман ИИБ раҳбарияти билан “Интизом ойлиги” доирасида
учрашув ташкил этилди.
“Интизом ойлиги” давомида Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлар
учун тарихий обидалар, кутубхоналар ва бошқа бир қатор маданий мерос обеъктларига
сайёҳатлар ташкил этилиши, турли спорт мусобақаларини ўтказиш билан биргаликда уларни
билим савиясини оширишга мақсадида билимлилар беллашувлари, турли маънавий-маърифий
учрашувлар ўтказилиши йўлга қўйилган.
Ўтказилаётган бу маънавий-маърифий тадбирлар ички
ишлар органлари ходимларини ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишига хизмат қилади.
Шу билан бирга ходимларнинг касбий малакаларини ошириш,
қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этиш, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида
қонуний тартибда ҳал этиш, ходимларнинг юриш туриши, формали кийим-бош кийиши, автотранспорт
воситаларининг меъёрий ҳужжатларининг мавжудлиги ва бошқа бир қатор талаблар ўрганилмоқда.