9 Январ 2025 йил 783

Қумқўрғон тумани ИИБда 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг ўттиз уч йиллиги" муносабати билан давлатимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қилиниши, жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида масъулият ва шараф билан хизмат қилиб келаётган Қумқўрғон тумани ИИБ соҳавий хизмат ходимари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа якунига кўра, 1-ўринни Қумқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори катта лейтенант Ёкуббек Саттаров, 2-ўринни Қумқўрғон тумани ИИБ 1-сон ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори катта лейтенант Рустам Ашуров, 3-ўринни Қумқўрғон тумани ИИБ 1-сон ИИБ  Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика катта инспектори катта лейтенант Нодирбек Ашуровлар қўлга киритди.

Ғолибликни қўлга киритган ходимлар мутасаддилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech