10 Июл 2024 йил 490

Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида ходимлар томонидан 6 ой давомида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Қумқўрғон тумани ИИБда 6 ой давомида оператив хизмат фаолиятида, шунингдек жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда бошқа соҳа йўналиши бўйича эришилган ютуқлари, йўл қўйилган ҳато камчиликлар юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Р.Иноқов ҳамда туман ИИБ бошлиғи О.С.Жияновлар ҳузурида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.    

Йиғилиш аввалида, Қумқўрғон туманида жорий йилнинг 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар, эришилган ютуқлар юзасидан туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Х.Алиловнинг ахбороти тингланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Р.Иноқов, томонидан келтирилган ахборотда иш кўрсаткичи паст бўлган ИИО ходимларининг хизмат фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, 2024 йилнинг 9 ойига қадар иш фаолиятини яхшилаш бўйича, ҳар бир ички ишлар органлари ходимларига огоҳлантиришлар берилди.

Йиғилиш якунида ходимларга қонунийлика риоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ижросини таъминлаш, коррупцион ҳолатларни содир этмаслик ва уларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан қўшимча тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech