15 Январ 2024 йил
998
Юқумли касалликларни олдини олиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ
ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ва вилоят ветернария ва
чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан зооантропоноз ўта хавфли
юқумли касалликларни олдини олиш бўйича 2023 йилда амалга оширилган ишлар
юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда 2024 йилда
зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича эпизоотик–эпидемик
вазиятдан келиб чиққан ҳолда, амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора–тадбирлар
режаси, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикрлар билдирилди.