14 Июл 2022 йил 449

Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

Шўрчи туманида 2022 йил 06 июл куни, туманнинг “Ёшғайрат” маҳалласида яшовчи, У.Ўктам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 24 август куни туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, Ш.Шодмон Қозоғистон Республикаси “Мухтор Авезов” номидаги Университетга ўқишга киргизишни ваъда қилиб, ундан 1000 (бир минг) АҚШ доллари пулларини олиб, уни ўқишга киритмасдан алдаб, пулларни қайтармасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 06 июл куни Ш.Шодмонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech