8 Август 2022 йил 400

Ўғирланган телевизор тез фурсатларда эгасига қайтарилди

Қизириқ туманида 2022 йил 20 июл куни туманнинг “Работак” маҳалласида яшовчи, Р.Нурия (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 20 июл куни соат 08:30 дан соат 11:30 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш уйи ошхонасида турган 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик телевизорини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Мазкур жиноят иши юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар ҳамда шахсни портрет ва дактилоскопик идентификатсия қилиш гуруҳида мавжуд бўлган автоматлаштирилган таққослаш тизими базалари ёрдамида текширилганида, ушбу ўғирликни Шеробод туманида яшовчи, Ҳ.Равшан содир этганлиги аниқланган. 25 июл куни Ҳ.Равшанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech