29 Июл 2022 йил 473

Ўғирланган телефон эгасига қайтарилди

Термиз шаҳрида 2022 йил 7 июл куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Термиз туманида яшовчи, Б.Ойнахол (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг аризасида, 1 июл куни соат 16:30 ларда, Термиз шаҳрида жойлашган дўконининг растасида турган, 1.700.000 (бир миллион етти юз минг) сўмлик “Самсунг-А10” русумли телефонини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Музрабод туманида яшовчи, Д.Дилбар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 7 июл куни Д.Дилбарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech