21 Октябр 2023 йил 644

Ҳушёрлик давр талаби

Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 598-сон Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, Шерабод туман ИИБ Бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари ЖХХ бошлиғи майор С.Сафаров, Туман ИИБ ЖХХ ЖТСГ катта инспектори сержант Ш.Абдуллаев ва туман Қўриқлаш бўлими Гуруҳ командири У.Химматовлар томонидан туман ҳудудида жойлашган барча давлат корхоналари ва ташкилотларининг қоровуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

 

Учрашув давомида мактабларда шубҳали шахслар пайдо бўлган тақдирда зудлик билан туман ИИБга хабар бериш, Қидирувда бўлган шахсларни аниқлашда, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари фаолиятига яқиндан ёрдам кўрсатган қоровуллик бўлинмалари ходимларига пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан моддий рағбатлантириш чоралари қўлланилиши юзасидан тавсиялар берилди.

Text to speech