16 Апрел 2024 йил 400

Ҳудудларда "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда 2024" концепцияси ижросини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари вилоятнинг Қизириқ туманида бўлишиб, туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларнинг ҳолати, йўл белгилари ва хавфли ҳудудларда ташкил этилган чора-тадбирларни,  йўл ўтказгичлар атрофида ва мактаблар яқинидаги йўл инфратузилмасини кўрикдан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида туман масъулларига тегишли топшириқлар берди.

Шунингдек, вилоятнинг Сариосиё туманида тошқинлардан зарарланган йўлларни тозалаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Text to speech