5 Март 2024 йил 676

Ҳудудларда "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда 2024" концепцияси ижросини таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ва масъуллар вилоятнинг Қумқўрғон туманида бўлишиб, туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларнинг ҳолати, йўл белгилари ва хавфли ҳудудларда ташкил этилган чора-тадбирларни ҳамда темир йўл кесишмалари, йўл ўтказгичлар атрофида ва мактабларлар яқинидаги йўл инфратузилмасини кўрикдан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида туман масъулларига тегишли топшириқлар берди.

Text to speech