27 Апрел 2021 йил 549

Уддабурон фирибгарга жиноят иши очилди

Шўрчи тумани 2021 йилнинг 6 апрель куни, туман ИИБ Тергов бўлими хабарига кўра, туманнинг “Завқий” кўчасида яшовчи, К.Б. 2021 йил февраль ойида, Тошкент вилоятида яшовчи, С.Э.дан унга тегишли бўлган Нексия русумли автоуловини олдиндан 950 (тўққиз юз эллик) АҚШ доллари бериб, ойига 250 (икки юз эллик) АҚШ долларидан бериб туришга келишиб, мазкур автоуловни ижарага олиб, Қумқўрғон туманида яшовчи, М.М.дан йўл транспорт ҳодисаси натижасида шикастланиб яроқсиз ҳолда бўлган Нексия русумли, транспорт воситасини 2021 йил март ойида ўзаро келишган ҳолда сотиб олиб, Б.К. ушбу Нексия автоуловининг давлат рақамини, кузов ва двигатель рақамларини Э.С.дан ижарага олган автоуловнинг давлат рақами, кузов ва двигатель рақамлари билан алмаштириб, С.Э.га тегишли бўлган Нексия русумли автоуловини 11 март куни, Денов туманида яшовчи, А.Ф.га алдаб, 50.000.000 (эллик миллион) сўмга сотиб юборганлиги аниқланган. 6 апрель куни К.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech