2 Сентябр 2021 йил
689
"Уч авлод" учрашувлари давом этмоқда
Қизириқ туманида "Уч авлод учрашуви" тадбирлари давом этмоқда. Куни кеча туман Ички ишлар бўлимида ҳам ташкил этилган тадбирга узоқ йиллар давомида юрт равнақи, тинчлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган ички ишлар ходимлари, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар таклиф қилинди.
Тадбир давомида кекса авлод вакиллари ўзлари ишлаб ўтган давр муҳити, қийинчиликлари, шароитлари ҳақида гапириб, Янги Ўзбекистонимизда ишлаш, тадбиркорлик қилиш, ўқиш истагидаги ҳар бир инсонга яратилаётган имкониятларга ҳавас қилишлари, ушбу имкониятлар қадрига етиш ва улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.
Тадбир давомида хонандалар томонидан куйланган жўшқин куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбига янада файз ва кўтаринкилик бағишлади.