“Турмуш профилактик” тадбири доирасида, Денов туманида фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Республикамизнинг
барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадига қаратилган жорий
йилнинг 5 июль кунидан 5 август кунига қадар кенг қамровли "Турмуш"
профилактик тадбири ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан “Сурхондарё
тажрибаси” сифатида вилоятнинг барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга
айлантириш мақсад қилинган. Шу сабабли Денов тумани Истиқбол маҳалласида “Турмуш
профилактик” тадбири доирасида, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори
капитан Г.Элмуродова томонидан маъмурий ва фуқаролик судларида низолашаётган
оилалар билан профилактик суҳбат ўткизилиб, муаммолари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида
тарафларга ўзаро келишмовчиликларини тинч йўл билан қонуний тартибда ҳал
этишлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, тегишли тартибда
ҳуқуқий тушунчалар берилди.