5 Май 2023 йил 354

Туризм соҳасини ривожлантиришда ҳамкорлик янада оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Сурхондарё воҳасининг туризм салоҳиятини ошириш, ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада купайтириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан  Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва Туризм факультети талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда ички туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар ҳақида сўз юритилиб, ушбу йўналишда талабаларнинг фикр мулоҳазалари тингланди.

Учрашув давомида Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати ҳақида керакли маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

Text to speech