23 Феврал 2023 йил 325

Туризм соҳасини ривожлантиришда ҳамкорлик янада оширилмоқда.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Сурхондарё воҳасининг туризм салоҳиятини ошириш, ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада купайтириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан  Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва Туризм факультети талабалари ўртасида семинар трейнинг ўтказилди.

        Йиғилиш аввалида, Хавфсиз туризмни таъминлаш хизматининг ташкил топганидан буён ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлари, ажратилган моддий-техник таъминоти, ходимларнинг хизмат олиб бориш фаолияти ҳақида презентация тарзида таништириб ўтилиб, туризм соҳасини ривожлантиришда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

         Бундан кўзланган асосий мақсад, туризм соҳасини ривожлантиришда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда талабалар орасидан ушбу соҳага қизиқувчи ёшларни саралаб олиш ва янги илғор ғоялар асосида юртимиз туризм салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиш асосий вазифа эканлиги белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech