Туризм соҳасини ривожлантириш борасида ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги
ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Сурхондарё воҳасининг туризм
салоҳиятини ошириш, ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш
мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари
томонидан Термиз Давлат Университетининг Иқтисодиёт ва Туризм факультети
талабалари ўртасида ички туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини янада ошириш
ва ташриф буюрувчи туристларга кўрсатиладиган хизматлар борасида ҳамкорликда
амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан семинар ўтказилди.
Мазкур
ўтказилган семинарда Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати ҳақида таништирилиб,
талабалар томонидан берилган саволларига тегишли тушунча ва маълумотлар берилди.