9 Август 2024 йил
343
Туризм соҳасида ҳамкорлик фаолияти юзасидан Матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, вилоят туризм
бошқармаси, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган туроператорлар, турагентлар,
гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилик билан шуғулланувчи
масъул ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да матбуот анжумани
ўтказилди.
Ўтказилган матбуот анжуманида, туризм ва маданий мерос
объектларини муҳофаза қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат
ташкилотлар, туризм соҳасига алоқадор давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини
кучайтириш, юртимиз ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш бўйича
келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ҳақида сўз юритилди.