Туризм объектларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Термиз туманида жойлашган “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуасига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудига сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида, мажмуа атрофида фаолият юритаётган савдо-сотиқ дўконларида ишлаётган сотувчиларига ҳамда ушбу йўналишда киракашлик қилувчи такси ҳайдовчиларига йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши, йўл кираларини ва сотувчиларга дўконларида сотилаётган буюмлар нархини асоссиз, сунъий равишда оширилмасликлари, маҳаллий ва ҳорижий туристлар билан доимо хушмуомалада бўлиш, шахсий нарса ва буюмларига эҳтиёткор бўлишлари, туристларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилган тақдирда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида ташкил этилган навбатчилик қисмининг +99855-452-90-34 телефон рақамига мурожаат этишлари юзасидан тушунтириш профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Тарғибот тадбири давомида, йиғилганларга қўшимча маълумотларга эга бўлишлари учун буклетлар тарқатилди.