18 Феврал 2025 йил 508

Туризм объектларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш ва уларнинг хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз туманида жойлашган “Ал-Ҳаким ат-Термизий”, “Кокилдор ота”, “Султон Саодат” ва “Қирққиз” мажмуаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур ўрганишлар давомида, туризм намойиши объектларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, қўшимча қулайликлар яратиш ва туризм жозибадорлигини ошириш борасида тегишли мутасадди ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимликларга таклиф ва тақдимномалар киритилди.

Text to speech