16 Феврал 2024 йил 343

Туризм объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 декабрь кунидаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Туризм намойиши объектлари, “Археология музейи”, “Ўлкашунослик музейи” ва “Саънат саройи” мажмуалари маъмурий биносининг ёнғинга қарши техник ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари юзасидан масъул раҳбар ва ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида ишчи-хизматчиларни қизиқтирган  саволларига тегишли маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech