4 Март 2022 йил 390

Туризм намойиш объектлари ёнғинга қарши техник ҳолати назорат тартибида ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 7 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи асосида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ташриф объектларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва махсус жиҳозларнинг соз ҳолатдалигини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига таклиф ва тақдимномалар киритиш талаблари қўйилган.
Мазкур талаблар ижроси ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 2022 йил 26 январь куни тасдиқланган режага асосан, 2022 йил 26-28 февраль кунлари Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари билан хамкорликда “Саънат саройи”,“Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ва “Термиз Археология музейи” мажмуалари маъмурий бинолари ёнғинга қарши техник ҳолатлари ўрганилди.
Шунингдек, “Саънат саройи”,“Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ва “Термиз Археология музейи” мажмуалари ишчи-хизматчилари иштирокида учрашув ташкил қилиниб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома берилди.
Учрашув давомида, ишчи-хизматчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech