11 Май 2021 йил 519

Туризм намойиш объектлари ёнғинга қарши техник ҳолати назорат тартибида ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 7 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи асосида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ташриф объектларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва махсус жиҳозларнинг соз ҳолатдалигини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда маҳаллий хокимият органларига таклиф ва тақдимномалар киритиш талаблари қўйилган.
Мазкур талаблар ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 10-11 май кунлари Термиз шаҳридаги Туризм намойиш объектлари саналган “Термиз Археология музейи” ва “Саънат саройи” мажмуалари маъмурий бинолари ёнғинга қарши техник ҳолатлари ўрганилди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан мазкур объектларнинг масъул раҳбарларига белгиланган муддатларда бартараф этишлари учун муддатлар берилди.
Шунингдек, туризм объектлари ишчи-хизматчилари иштирокида учрашув ташкил қилиниб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома берилди. Учрашув сўнгида ишчи-хизматчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech