28 Январ 2022 йил 461

Туризм имкониятларини кенгайтириш масаласида анжуман ўтказилди

Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси матбуот анжумани ўтказди. Унда ҳудуддаги туризм йўналишига алоқадор барча ташкилот мутасаддилари, гид-таржимон, журналист ва блогерлар иштирок этди.

        Унда вилоятимиз ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш масаласи ўртага ташланди. Маълумки, шу кунларда бошқарманинг янги биноси қурилаяпти. Бино фойдаланишга топширилгач, ситуацион марказига улатиш режалаштирилмоқда. Бу эса ҳудудларга ўрнатилган кузатув камералари орқали назорат қилиш, доимий ҳушёрликни ошириш имконини беради.

Шулар хусусида тўхталиб ўтилар экан, Вазирлар Маҳкамасининг 669-сонли қарори асосида сайёҳларга хизмат кўрсатиш, туристларнинг “Е-Мехмон” электрон базасига рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг халқаро саммити ўтказилишига тайёргарлик кўриш масаласида тегишли чора-тадбирлар белгилангани таъкидланди.

Анжуман давомида иштирокчиларга Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати фаолиятини акс эттирувчи буклетлар тарқатилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech