Тунги безориларга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 26 май куни соат 03.00 ларда, шаҳарнинг “Мангузар” маҳалласи ҳудудидаги “Боғишамол” номли тунгги клуб ёнида, шаҳарнинг “Шифокор” маҳалласида яшовчи, А.Жасур, шаҳарнинг “Юлдуз” маҳалласида яшовчи, Ш.Анвар, шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида яшовчи, Н.Жахонгир, шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида яшовчи, М.Зиёдулла ва шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида яшовчи, А.Жасурбеклар жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Н.Нодирбек, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчилар, К.Ёқуб ва Р.Маъруфлар билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолиб, уларни қўли билан дуч келган жойларига уришиб, Р.Маъруф ва Н.Нодирбекларга “енгил” тан жароҳати етказишган. 26 май куни А.Жасур, Ш.Анвар, Н.Жаҳонгир, М.Зиёдулла ва А.Жасурбекларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати