Тундаги мол ўғрилиги...
Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 10 март куни туманнинг “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи, Ж.У. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 09 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйи ёнидаги молхонасидан нархи 5.000.000 (беш миллион) сўмлик 1 бош қора молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Умид ниҳоллари” маҳалласида яшовчи, А.С. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. ўғирлаган қора молни сотиб, ноқонуний йўл билан бойлик орттирмоқчи бўлган А.С.га нисбатан 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати