Тунда велосипедларни ўғирлаган, ўғри қўлга олинди
Термиз шаҳрида 5 май кунидан 6 май кунига ўтар кечаси соат 01.30 лар чамасида, шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласи Гулшан кўчасидаги хонадон эшиги ёнида турган, М.Солиҳга тегишли бўлган 1.000.000 (бир миллион) сўмлик “Богатырь” русумли велосипеди ўғирланади. Шу туннинг ўзида соат 03.30 лар чамасида, шаҳарнинг “Бўстон” маҳалласи Ибн Сино кўчаси хонадон ёнида турган, Э.Илёсга тегишли бўлган 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик “Аист” русумли велосипедлари ўғирлаб кетилади. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини А.Парда содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 8 май куни А.Пардага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати