7 Август 2021 йил 648

Тунда икки хонадонга кириб, телефон ўғирлаган шахс маълум бўлди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 24 июль куни, туманнинг “Янги усул” маҳалласида яшовчи, С.Отабек ва Қ.Азаматлар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 23 июль кунидан 24 июль кунига ўтар кечаси, С.Отабекнинг яшаш уйидан 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик “Samsung А-21” русумли телефон аппартини ва Қ.Азаматнинг яшаш хонадонидан 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик ”Redmi-7” русумли телефон аппартларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини маҳалладоши, Қ.Аъзам содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 26 июль куни Қ.Аъзамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми ”а” билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech